Ишлаб чиқариш амалиётида
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректорининг 2020 йил 20 февралдаги 109/т-сонли “Ишлаб чиқариш” амалиётини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг энергия таъминоти” факультети 5430200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши 4 курс талабалари билан 2020 йил 25 февраль куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Р.Юнусов бошчилигида Чирчиқ Оҳангарон “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси”га қарашли (ИТХБ), Насос станциялари энергетика бўлимида (НСЭБ), Мутахассислар томонидан Техника хавфсизлик қоидалари билан таништирилиб, корхонанинг ташкил қилиниши ҳозирги фаолияти ҳамда корхонадаги янги ишчи ходимлар ва мутахассисларнинг устоз-шогирд анъанасига амал қилган ҳолда иш олиб бориши жараёни билан таништирилиб чиқилди.
Талабалар корхонадаги фойдаланилаётган техникалар, ускуналар ва чет элдан келтирилган замонавий техника ва технологиялар билан яқиндан танишиб, уларни қандай ишлатилиши тўғрисида мутахассислар томонидан тўлиқ таништириб ўтилди. Бажарилаётган иш жараёнини бевосита кўриб институтда олган назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича мутахассислар томонидан маълумотлар олишди.
Чирчиқ Оҳангарон “Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси”га қарашли (ИТХБ), Насос станциялари энергетика бўлимида (НСЭБ) каби ишлаб чиқариш корхоналаридаги жараёнлар барча 4-курс талабалари учун қизиқарли ва савол жавобларга бой бўлди.
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў. Халиқназаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов